avatar
Куч
295.25
Рейтинг
+112.28

Suyunov Sherzodbek Jamolovich

Мақолалар

Ишончли мурожаат

Шеърият ва адабиёт

Ота, туринг… Қаддингизни тоғдек қилинг,
Бу тоғларнинг этагида умр хуш дам.
Сиз деб бугун тақдирига эга элнинг,
Бахти учун омон бўлинг, бўлинг бардам.
 
Ўргатдингиз не эканин ёниб яшаш,
Шодлик билан туташ ҳар бир йўлларимиз.
Айтгансизку, ҳаёт асли тинсиз кураш,
Туринг Ота, узатамиз қўлларимиз.
 
Фарзандларим, деганизда, бизни

Rumiy donoligidan bahramand bo'ling!

Aziz do'stlarim. Mavlono Jaloliddin Rumiy hayoti va ijodiga eng yaqin insonim sababli qiziqib qolgan edim. Boshida Rumiy she'riyati va falsafasini anglamagandek edim, lekin u bora-bora hayotimda ko'zgudek tashlana boshlaganini guvohi bo'ldim. Sizlarga ham buni ko'rish va rasmlar asosida tayyorlangan aforizmlar (hikmatlar) dan bahramand
Барча 11та расмни кўрсатиш →

14-январ "Ватан химоячилари куни"га аталади

Блог им. pedagog-2014

 


ВАТАН  ҲИМОЯЧИСИ


(аскар тилидан)


 


Бугун эр йигитлар сафида дуркун,


Тик тутиб қаддимни, туриб мардона.


Ёнингга бораман қолди озроқ кун,


Ўғлинг – жасур аскар. Ишонгин, Она.


 



Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Блог им. pedagog-2014

Азиз юртдошларим, қадрдонларим! 


Муҳтарам меҳмонлар!


Биз Ватанимиз ва эл-юртимизнинг тарихий сана ва айёмларига бағишланган байрамларни катта тайёргарлик ва хурсандчилик билан ўтказамиз.



Favvora

Блог им. pedagog-2014


 


Men insonlarni favvoraga o'xshishini xohlardim. Shunda gina, nafratga bu hayotda o'rin bo'lmasdi.


 


Yoshim o’tib borar, soatlar sayin,


Dard majnuntol qilar, bo’lsangda qayin.


Oq tola sochingga tushmog’i tayin,


Qaniydi bir jo’shqin favvora bo’lsang,


Mehr, zavq sochishla ovvora bo’lsang.


 


Suv sochsang boshimdan dardlardan to’lib,


Shu ishing qalbimga kirsa shavq bo’lib.


Baxtlilik gashtidan o’ynasam kulib,


Qaniydi bir jo’shqin favvora bo’lsang,


Baxt, omad sochishla ovvora bo’lsang.


 


Она

Блог им. pedagog-2014

Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган ва қуёш каби муттасил нур сочиб турадиган сеҳрли куч бор. Бу — Она меҳри. Оллоҳ Онани шундай яратган! 


Ўткир Хошимов


 



 


Қатланган армонлар тиғлаган кунда,


Яқининг йўлларга сиғмаган кунда,


Тобутинг қўлимга тегмаган кунда,


Сен мени кечиргин, рози бўл, она,


Қўшиқ деб шеър битдим, сози бўл, она.


 


Ўғлим чой берди деб ичмай ҳидлабсан,


Совунга тенг қилсам лом-мим демабсан,


Аксинча, мақтаниб, дуо қилибсан,


Сен мени кечиргин, рози бўл, она,


Сенсиз аёздаман, ёзим бўл, она.


 



Бизлар – мустақил юрт фарзандларимиз!

Блог им. pedagog-2014


 


Ватанни қалбларга муҳрлаб бугун,


Сўзи ишларига монандларимиз.


Кўзларда аланга, қалбларда учқун,


Бизлар – мустақил юрт фарзандларимиз!


 


 


Юртбошим ишончи бизларга қанот,


Танти ўзбек халқи фарзандларимиз.


Хонадонлар файзли, турмушлар обод,


Бизлар – мустақил юрт фарзандларимиз!


 


 


Bahor sog’inchi

Блог им. pedagog-2014


 


Bahor… Seni ko’plar sog’indi bugun,


Ko’zlarda ilinj bor, qalbda hayajon.


Maysalar sog’indi, aytolmas, beun,


Hayqirgim keladi, hapqiradi jon.


 


Qaldirg’och ayvonim to’ldirgin fayzga,


Erta bobodehqon ko’tarar ketmon.


Ovozim yetmasa, berib tur qarzga,


Tomirlarim bo’ylab sig’may ketar qon.


 


Daryolar toshadi, qalbginamda sel,


Bu kun vujudimda go’zallik mehmon,


Sen ham jim o’tirma, yonimizga kel,


Do’stlik g’alabadir, bo’laylik omon.



Ўткир Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси (4-қисм)

Блог им. pedagog-2014

Чеккиси келди. Шимининг чўнтагига қўл суқса, сигарет йўқ. Ҳали ишхонада стол устида қолиб кетаверибди. У маъносиз нигоҳини рўпарасидаги бостирмага тикди. Лойсувоқтом юпқалашиб қолибди. Каталакдек деразанинг бир кўзи синган, ойналари хиралашиб кетган. Ажаб, охирги марта қачон келувди бу ҳовлига? Ҳа, байрам арафасида, еттинчи мартда келган эди. Тушлик танаффусидан фойдаланиб, бирров келди-ю кетди. Одатдагидек шошиб турарди. Кейин Гуля меҳмон келади, деб қўйган… Онасини тўртта чой, совун билан қутлади. Машина кутиб турганини баҳона қилиб, туфлисини ҳам ечмади. Онаси шошиб қолди. Ялпиз сомса қилган экан. Мажбур қилиб шундан биттасини едирди. Искандар машинага ўтирганда ҳарсиллаб югуриб чиқди. Рўмоли қийшайиб, елкасига тушиб кетган, қўлида эски газетага ўроғлиқ бир нима. «Ма, — деди машинанинг қия очиқ эшигидан узатиб, — Гуландомниям оғзи тегсин». Искандар газе­та остидан иссиғи сезилиб турган сомсаларни машинанинг орқа ойнаси тагига ташлаб, эшикни ёпди… Ўшанда онасини оҳирги мар­та кўраётганини билса эди! Бугун нечанчи ўзи? Ўн иккинчи июль. Бундан чиқди, уч ойдан ошибди. Уч ой! Наҳотки, шунча вақт ичида бир соат вақт топа олмади? Топарди, хоҳласа, албатта топарди...



Ўткир Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси (3-қисм)

Блог им. pedagog-2014

— Искандаржон, жон болам, — Бахри ҳола унинг елкасига қоқди. — Чиқа қолинг, қоқиндиқ.


Искандар (у энди Искандар Ваҳобович эмас, Искандар, оддий Искандар бўлиб қолганди, негаки, ўлим ҳаммани баравар қилиб қўяди) вазмин қадамлар билан салқин даҳлизга чиқди.


Пешайвон устунидаги михларга онаси­нинг бутун «бисоти» илиб қўйилибди: битта янги, иккита эски куйлак, униқиб кетган бахмал нимча, бир бурчи тешилган жун рўмол, ҳали тикилмаган бир кийимлик штапель, шол дастурхон...


Кавшандозда онасининг кавуши турибди. Қизиқ, бу кавушни Искандар уч йил илгари олиб берган эди. Нега яп-янги турибди?


Холмат аканинг хотини — келинойи йиғидан қизарган кўзлари билан унга термилди. Искандар кавушга тикилиб турганини сезди, шекилли, тушунтирди:


— Аяб юрардилар. Тўйга борсалар, ёнбошларига, кўрпачанинг тагига беркитиб ўтирардилар. Искандарим оберган, деб мақтанардилар.



Ўткир Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси (2-қисм)

Блог им. pedagog-2014

Эшик ғийқиллаб очилди. Искандар Ваҳобович остонада турган думбоқ котибага «Ҳа, тағин нима гaп?» дегандек зардали қаради.


— Шаҳар телефонидан сўрашяпти, — деди котиба ҳуркиброқ.


— Ким?


Котиба қуюқ бўялган киприкларини пирпиратди:


— Танишиман, дейди.


«Падарига лаънат танишларимниям, нотанишларимниям! Қайси бирининг иши тушса, дарров «таниш» бўлиб қолади». У олчаранг телефон гушагини шаҳд билан кўтарди.


-Ҳа!


Шу заҳотиёқ шанғиллаган овоз қулоғини тешиб юборай деди.


— Искандармисан?


«Қанақа саводсиз бу! Бақиради, сенсирайди!»


-  Ким ўзи бу? — деди Искандар Ваҳобович қони қайнаб. Жавоб ўрнига яна савол эшитди.


— Искандармисан?


— Ҳа! Ўзингиз кимсиз?


Гўшак яна шанғиллади:


— Холматман, қўшнинг...


Искандар Ваҳобович беихтиёр бир-бир қўшниларини эслаб кўрди, Холмат деган қўшниси йўқ. Жинни бўлганми бу одамлар?!



Ўткир Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси (1-қисм)

Блог им. pedagog-2014

Маҳаллада қайси кампирни уйидан тополмасангиз, тўппа-тўғри Отинойиникига бораверинг! Отинойининг ҳовлиси паст кўчанинг этагида. Уйи хам бошқаларникидан ажралиб туради. Иккита деразали пастак уй. Бошқаларнинг деразаси олдида гилос бўлса, Отинойиникида икки туп тут бор. Бошқаларнинг томи тунука бўлса, Отинойининг томи шифер. Ҳамманинг томида телевизор антеннаси бор, Отинойиникида йуқ. Аммо унинг уйи хамиша ҳамманикидан гавжум бўлади. Доимо очиқ турадиган пастак дарвозадан киришингиз билан энг аввал димоғингизга гуп этиб райҳон иси урилади. Кейин бир маҳалла хотиннинг гангир-гунгур суҳбатини, болаларнинг қий-чувини эшитасиз. Машина сиғмайдиган (унга машинанинг нимаям кераги бор) тор йўлакдан ўтиб, қутидеккина шинам ҳовлига кирасиз. Ариқ тортиб экилган райҳонлар белга уради: ошрайҳон, садарайҳон, окрайҳон, қорарайҳон. Ҳовли этагида, эски бостирма олдида бир туп ўрик бор. Довучча тукканидан бошлаб туршак бўлгунча маҳалланинг қора-қура болалари шохдан-шохга тирмашади. Отинойи ўрикни қизғанганидан эмас, болаларга ачинганидан чирқиллайди: «Ҳой, уйингга буғдой тўлгур такалар, туш, йикилиб кетасан!» «Такалар» парво килмайди. Биладики, Отинойининг тути ҳам, ўриги ҳам уларники. Умуман, бу ҳовли ҳамманики. Эрта кўкламда сумалак шу ерда бўлади. Исмалоқ сомса, ялпиз сомса Отинойининг бостирмасидаги тандирида ёпилади. Кейин тут пишади. Кетидан ўрик. Маҳалладаги хотиноши борми, чалларми, бешик тўйи борми, қуда чақириқми — ҳаммасининг маслаҳати шу ерда пишади. Қанча нон ёпилади, қанча гуруч дамланади. Қудаларга «тўққиз-тўққиз»да нималар тортиш керак...



Тўзим берсин

Блог им. pedagog-2014


 


Умр дарёсида сокин оқмадим,


Беаёв мавжларга урдим ўзимни.


Мен кўрган бу дардлар нима ҳам бўпти,


Оллоҳим, онамга бергин тўзимни.


 


Сиқилсам, бош қўйиб қайноқ бағрига,


Эритдим қалбдаги совуқ музимни.


Чидади қилмишим бари-барига,


Оллоҳим, онамга бергин тўзимни.


 


Гоҳида ўзимга ўхшамай қолдим,


Кибр соқир қилди қаро кўзимни.


Яқинлар бошига ғавғолар солдим,


Оллоҳим, онамга бергин тўзимни.


 


Гоҳида қитмирлик йўлини тутдим,


Дўст-у душманларим еди тузимни.


Онамни йўқлашни буткул унутдим,


Оллоҳим, онамга бергин тўзимни.


 


Онамсиз баҳорим йўқотар чирой,


Ҳосилсиз кўраман ёз-у кузимни.


Юзимдан нур кетар, осмонимдан ой,


Оллоҳим, онамга бергин тўзимни.


 


Жоним гар узилса бир куни келиб,


Онам кўйлагидан тикинг бўзимни.


Мен нима қилолдим бир фарзанд бўлиб,


Оллоҳим оналарга берсин тўзимни!


 


Шерзодбек Суюнов


ТерДУ талабаси

Қувноқлар аниқланиб, кубок ўз эгасини топди

Блог им. pedagog-2014

ёҳуд Термиз Давлат Университети Педагогика факультети талабалари ўртасида ўтказилган "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови финал босқичи тафсилотлари



 


Бахт

Блог им. pedagog-2014


Бу шеър 20 йилдан сўнгги ҳаётимни тасаввур қилиш баробарида ёзилганди..........


 


Бахт нима? Ҳар кимнинг ўз жавоби бор,


Муҳаббат юракни айлайди асир.


Кимгадир бахт ҳар гал келади такрор,


Менгачи бахтлилик онам боридир.


 


Байрамлар байрамларга уланди

Блог им. pedagog-2014

     Бугунги кун ҳам университет учун қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Чунки кундузи концерт, кечга эса футбол. Янги йил арчаси олдида Педагогика факультети «Мусиқий таълим» йўналиши талабаларидан иборат «Жайҳун» халқ фолкьлор-этнографик ҳаваскорлик ансамблининг Янги йил байрамига аталган концерт дастури намойиш этилди.